Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22—25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлади. Ташриф давомида кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, тижорат келишувлари ва шартномалари имзоланади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин ҳамроҳлигида Сеул шаҳридаги Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди. Корея президенти матбуот хизмати ушбу ташриф суратларини тақдим этди.