Миср шимолидаги Синай яриморолида содир этилган даҳшатли теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 235 нафарни ташкил қилмоқда, яна 130 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Миср давлат телевидениеси хабар тарқатган. Жароҳатланганларнинг аксари оғир аҳволда қолмоқда.
Sky News Arabia телеканали маълумотларига кўра, террорчилар дастлаб масжидда портлаш уюштирган. Тахминларга кўра, портловчи ускуна террорчи-худкуш томонидан ҳаракатга келтирилган.
Шундан сўнг, жангарилар масжид атрофидаги майдонни ёпиб қўйиб, бинони тарк этишга уринган одамларга қарата ўт очган.
Ҳодиса муносабати билан Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Масжидга уюштирилган ҳужумдан сўнг Мисрда энг юқори даражадаги фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинган.