Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоий вилоятида "Халқ банки"ни тўнашга уринган шахс қўлга олинди
24.11.2017 20:25,  
7

У жиноят устида ИИВ қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақдаги лавҳа "Ёшлар" телеканалининг "Давр" дастурида намойиш этилди.

Нашрнинг ёзишича, 10 ноябрь куни соат тахминан 5.45да Навоий вилояти Учқудуқ тумани қўриқлаш бошқармасининг навбатчилик қисмига "Халқ банки"нинг Зарафшон филиалига кимдир киргани ҳақида сигнал етиб келади.

Воқеа жойига келган тезкор ходимлар эшик бузилганлигини кўришади. Ичкарига кирган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари банкдан пулларни ўмаришга уринган шахсни қўлга олишади. У қўлга олиш чоғида тартиб посбонларига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан