Собиқ Иттифоқ даврида ягона социалистик лагерда бўлган Болтиқбўйи мамлакатлари ичкиликбозликда энг илғори бўлиб чиқди.
Eurostat агентлигининг билдиришича, европаликлар 2016 йилда спиртли ичимликларга 130 млрд евро сарфлаган. Бу Евроиттифоқ ЯИМнинг 0,9 фоизидир.
Эстонияликлар алкоголга жами истеъмол харажатларидан 5,6 фоизини ажратган.
Эстониядан сўнг “илғор”лар сафидан Латвия ва Литва ўрин олган - мос равишда 4,8 ва 4,2 фоиз. Польша ва Чехия фуқаролари харажатининг 3,6 фоизи ичкиликка тўғри келади. Алкоголни энг кам истеъмол қилувчилар испанлар бўлиб, бу сон уларда 0,9 фоизга тенг.