Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қоннинг асосий кўрсаткичлари
6.12.2017 21:55,  
6110

Қон таҳлили инсон организмининг текширувидаги энг ишончли ва муҳими ҳисобланади.

Қон кўпгина таркибий қисмдан ташкил топган, уларнинг ҳар бирини ўз кўрсаткичлари мавжуд. Шунинг учун қон таҳлили ёрдамида организм, бирор бир органда бўлаётган жараёнлар ёки касаллик кечиши ҳақида кўпгина маълумот олиш мумкин.  

Қоннинг умумий кўрсаткичлари:

Гемоглобин — организмдан карбонат ангидрид газини чиқариб, кислород ташувчи эритроцитлар таркибий қисми. Гемоглобиннни камайиб кетиши камқонлик, ички органларни шикастланиши, ички қон кетиш, етарлича овқатланмасликнинг белгиси xисобланади. Агар кўпайиб кетса, юрак ҳасталиги ва қон касаллигида дарак беради. 

Меъёри:

  • Эркаклар учун: 130-160 г/л 
  • Аёллар учун: 120-140 г/л 

Эритроцитлар — таркибида гемоглобин бўлган қизил ҳужайралар. Тоғлиқ жойларда ортиши кузатилади мумкин. Аёлларда ой кўрган вақтида камайиб кетади. Белгиланганидан ортиб кетиши ўпка ва юрак касалликлари аломати бўлиши мумкин. Камайиб кетиши сурункали, яллиғланиш жараёнлари ва анемиядан дарак беради.

Меъёри:

  • Эркаклар учун: (4,0-5,1)*10 ни 12-даражаси/литр 
  • Аёллар учун: (3,7-4,7)*10 ни 12-даражаси/литр 

ЭЧТ (эритроцитларнинг чўкиш тезлиги) — касаллик бошланган даврнинг иккинчи куни кўпаяди ва соғломлашганда ўзининг юқори нуқтасига етади. Юқорилаши яллиғланиш ва инфекциядан далолат беради. Бундай ҳолат операция ва жароҳатланишда, ҳомиладорлик даврида ҳамда туғишдан кейинги жараёндан сўнг содир бўлади.

Меъёри:

  • Эркаклар учун: 2-10 мм/соат
  • Аёллар учун: 2-15 мм/соат

Лейкоцитлар — организмни ташқи муҳитдаги зарарлардан сақловчи оқ қон тангачалари. Юқори даражада бўлиши инфекция ва яллиғланишдан; стресс ва жисмоний зўриқишдан ўзгариб туради. Камайиб кетиши вирусли инфекциядан бўлади. Ёш ва жинсга қараб миқдори турлича бўлади.

Меъёри: (4,0-9,0)*10 ни 9-даражаси/литр 

Лимфоцитлар — иммун тизимининг "қурувчилари". Юқори даражада бўлиши инфекциядан, камайиб кетиши сурункали касалликлардан ва буйрак етишмовчилигидан далолат беради.

Меъёри: (1,2-3) х 10 ни 9-даражаси/литр

Тромбоцитлар — қонни ивитади. Кўпайиб кетиши жигар циррози, колит, туберкулез сабабли бўлиши мумкин, операциядан сўнг ҳам ортиб кетади. Ўт пуфак ва жигар ҳасталигида; алкогол, оғир металлардан заҳарланишда камайиб кетади.
Меъёри: (180-320) х 10 ни 9-даражаси/л.

Глюкоза — миқдорининг ортиб кетиши қандли диабет, камайиб кетиши гормонал ўзгаришлар ва ёмон овқатланишдан дарак беради.

Меъёри: 3.5-6.5 ммоль/л

Умумий оқсил — турли диета ва буйраклар ишининг ёмонлашувидан камайиб кетади. 

Меъёри: 60-80 г/л

Билирубин — жигар соғломлигини кўрсаткичи: ортиб кетиши ўт йўлида тош тўпланиши ёки гепатит аломатидан дарак беради.

Меъёри: 20.5 ммоль/л.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан