Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Яндекс" Ўзбекистонда ёш дастурчиларни тайёрлашда ҳамкорлик қилади
7.12.2017 17:58,  
8

"Яндекс" компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг "Яндекс" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда россиялик ахборот технологиялари экспертларига Ўзбекистонда соҳани ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хусусан "Mirzo Ulugbek Innovation Center" Инновация маркази фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Музокараларда асосий эътибор ёш дастурчиларни тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига қаратилди.

Шунингдек, "Яндекс" компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

"Яндекс" — Россия трансмиллий компанияси бўлиб, Интернет тармоғида шу номдаги қидирув тизими, интернет-порталларга эгалик қилади ҳамда бир неча давлатларда ИТ-хизматларни кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан