Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фаластиндаги тўқнашувлар оқибатида неча нафар инсон жабрланганлиги маълум қилинди
9.12.2017 22:30,  
6

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи, Ғазо сектори ва Қуддуснинг турли туманларидаги норозилик намойишлари вақтида 1,1 минг киши жабрланди.

Энг кўп — 479 киши Ғазо секторида жабрланган. Фаластин тиббий хизматларининг маълум қилишича, тўқнашувлар оқибатида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олганидан сўнг, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги қатор шаҳарларда намойишлар бошланган эди.

Хусусан, Қуддусдан 8 километр жанубда жойлашган Байтулаҳмдаги намойишлар фаластинликларнинг Исроил полицияси билан тўқнашувларига айланиб кетди.

Исроил армияси маълумотларига кўра, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи ва Ғазо секторининг чегаралари бўйлаб рўй берган тартибсизликларда қарийб 7,5 минг киши иштирок этган.

Қуддуснинг ўзида эса жиддий тўқнашувлар кузатилгани йўқ. У ерда намойишчилар Дамашқ дарвозаси олдида тўпланди. Полиция уларни кўп куч сарфламай тарқатди. Норозилик акциялари Ҳеврон, Калкилия шаҳарларида ҳам кузатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан