Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея ҳукумати Қуддус ҳақидаги қарори сабабли Трампни «телба» деб атади
10.12.2017 16:01,  
3265

Шимолий Корея ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампни унинг Қуддус масаласидаги қарори учун танқид қилди ва уни «телба» деб атади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотга асосланиб, Ёнҳап агентлиги хабар тарқатди.

«АҚШ президенти Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ва Қўшма Штатлар элчихонасини кўчириш ҳақидаги қарори халқаро ҳамжамиятни очиқ тан олмаслик ва ҳақоратлашдан бўлак нарса эмас», — дейилади баёнотда.

КХДР ТИВ вакилига кўра, «БМТ минбарида Шимолий Корея буткул вайрон этилиши ҳақида вайсаган Трамп мантиқдан мосуво телба ҳисобланади, шу сабабли мазкур қарорда ажабланарли ҳеч нарса йўқ».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан