Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИШИД жангарилари афғон-туркман чегарасида ўрнашиб олмоқда
13.12.2017 09:49,  
9

Афғонистоннинг Жузжон вилояти Дарзоб туманида, Туркманистон чегарасига яқин ҳудудда ИШИД томонидан ёлланган 300 га яқин ёш жангари тайёргарлик ўтамоқда. Бу ҳақда, Pajhwok агентлигига асосланиб, EADaily хабар бермоқда.

Туман раҳбари Боз Муҳаммад Давор Мўғул қишлоғида террорчиларнинг етакчилари катта йиғилиш ўтказиб, кўплаб янги жангарилар ёллаганини маълум қилди.

Даворнинг маълумотига қараганда, ИШИД асосан 20 ёшгача бўлган ёшларни ёллаб, уларга 30–40 минг афғоний (434–580 доллар) ойлик маош тўлайди. Машғулотлардан сўнг улар Афғонистон ҳарбийларига қарши курашга йўлланади.

Дарзоб тумани Жузжон маркази Шибирғондан 105 километр нарида жойлашган. Вилоят ҳудудининг катта қисми ИШИД назорати остида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан