Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки нефть ва газ бўйича муҳим қарорни қабул қилди
14.12.2017 21:14,  
2

Жаҳон банки 2019 йилдан нефть ва газ конларининг геология қидирув ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўхтатилиши ҳақида маълум қилди, бу иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарлар ошиб бораётгани туфайли рўй беради, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» Жаҳон банкининг Париждаги One Planet Summit саммитида тарқатилган хабарига таянган ҳолда.

«Глобал ҳар томонлама институт бўлган Жаҳон банки ўз операцияларини ўзгариб бораётган дунёга мослаштиришда давом этади. Жаҳон банки гуруҳи 2019 йилдан сўнг нефть ва газ қазиб олинишини молиялаштирмайди», — деди  банк президенти Жим Ён Ким.

Фақатгина газ қазиб олиниши халқ фаровонлиги учун манфаат келтирадиган энг камбағал давлатлар учун истиснолар қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан