Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

18.12.2017 | Ўзбекистон | 3946

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда, «Постда» газетасига асосланиб, UzNews хабар бермоқда.

Хабар беришларича, подполковник Рустем Болтаниёзов Қорақалпоғистон ички ишлар вазири ўринбосари — Кадрлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Полковник Муҳаммаджон Отабоев Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Подполковник Мирзохон Зубайдуллаев Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Подполковник Эркин Сафаров Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Подполковник Азизхон Саидхўжаев Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.