Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






17 август - Индонезиянинг мустақиллик куни
17.08.2016 08:07,  
157

Бугун мусулмонлар сони бўйича дунёнинг энг йирик мамлакати, иқтисоди туфайли “Осиё йўлбарси” даражасига эришган Жануби-шарқий Осиёдаги давлат Индонезия тўғрисида ҳикоя қиламиз.

Индонезия қадимий маданият марказларидан биридир. Ява, Малайя оролларида Тарума ва Калинга, Суматрада Малайю ва Шривижайя давлатлари ташкил топган. Уларда ҳиндийлик ва буддавийлик тарқала бошлади. VII асрда бир неча майда давлатлар бирлашиб, Шривижайя империясига айланди. VIII асрнинг биринчи ярмида Явада Матарам давлати пайдо бўлди. 1025 йили Шривижайя инқирозга учради. ХI асрнинг 40-йилларида Матарам Кедири (ХIII асрдан Сингасари) ва Жангола давлатларига бўлиниб кетди. ХIII аср охирида Сингасари емирилиб , унинг ўрнида Мажапахит империяси ташкил топди (1293 – тахм. 1520). XIV асрда Ҳиндистон ва Малаккадан Индонезияга ислом дини кириб келди. XVI асрдан Мажапахит империяси мусулмон султонликларига бўлиниб кетгач, Индонезия худудига европаликлар (португаллар, голландлар) кириб кела бошлади. 1602 йилда голландлар Индонезияда Ост-Индия компаниясига асос солди. 1811 йили Индонезияни инглизлар босиб олди. 1814 йилги Англия-Нидерландия битимига кўра Индонезия Нидерландия қўлига ўтди. 1942-1945 йилларда Индонезияни Япония иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учрагач, мамлакат мустақил Индонезия Республикаси деб эълон қилинди (1945 йил 17 август). 1945 йил 6 сентябрда Индонезияга инглиз, кейинроқ голланд қўшинлари бостириб кирди. 1949 йил ноябрда Голландия Индонезия мустақиллигини тан олишга мажбур бўлди. Бироқ Индонезия 16 ҳудудга бўлиб ташланди. Мамлакат “Индонезия Қўшма Штатлари” номи билан юритила бошланди, Голландия Ғарбий Ирианни ўз қўл остида сақлаб қолди. 1950 йил 6 августда Индонезия унитар давлат деб эълон қилинди. 1953 йил 1 майда Ғарбий Ириан Индонезия Республикаси таркибига қўшиб олинди.

Мамлакатнинг умумий аҳолиси 246,6 млн киши (2011). Аҳоли сони бўйича жаҳонда 4-ўринда, шунингдек, мусулмонлар сони бўйича дунёнинг энг йирик мамлакатидир. Миллий таркибида яваликлар 45%, сундлар – 14%, мадурслар – 7,5%, малайлар – 7,5%, бошқалар – 26 %.

Дини мусулмонлар – 88%, протестантлар – 5%, католиклар – 3%, яхудийлар – 2%, буддавийлар – 1%, бошқалар 1%.

Давлат тили – индонез тили, шунингдек инглиз, голланд, ява тиллари тарқалган.

Мамлакат аҳолиси, асосан, табиий ўсиш ҳисобига тез кўпаймоқда. 1,6% ни ташкил этади. Туғилиш ҳар 1000 кишига 22,26 та бола, ўлим 1000 кишига 6,3 та тўғри келади. Ҳар бир аёлга 2,58 та бола тўғри келади. Ўртача умр кўриш эркакларда 65,9 ёш, аёлларда 70,75 ёш.

Ёш таркиби қуйидагича:

14 ёшгача бўлганлар: 30,26%

15-64 ёшгача: 65,11%

65 ёшдан катталар: 4,63%

ИФА – 99 млн. киши, шундан – 45% и қишлоқ хўжаликда, саноатда – 16%, хизмат кўрсатишда – 39% банд.

Ишсизлик даражаси – 15-20%

Саводлилик даражаси – эркакларда 89,6%

аёлларда – 78%.

ЯИМнинг ҳиссаси:

қишлоқ хўжалигида – 21%

саноатда – 35%

хизмат кўрсатишда – 44% 

Индонезия “Учинчи дунё”нинг ривожланаётган давлатларидан бири. Охирги йилларда хусусий тадбиркорликни ривожланганлиги кўзга ташланади. Иқтисодиётнинг энг асосий муаммоси аҳолининг тез ўсиши билан боғлиқ бўлган ишсизликдир. ЯИМ 2015 йилда 2839 млд $ ни (жон бошига 11 300 $) ташкил қилди.

Кўп миллатли Индонезиянинг жиддий муаммолари сеператив ҳаракатларнинг тарқалганлиги ва хавфсизликнинг паст даражаси, савдо-сотиқ фаолияти қонуний базасини ривожланмаганлиги, коррупция, банк тизимининг бўшлиги ва ХВЖ билан муносабатларда зўриқиш кабилардир.

Энергобалансида нефт ва газ муҳим ўринни эгаллайди (96%). Электр энергиянинг 75% и ИЭСларда, қолганлари Явада қурилган ГЭСларда ишлаб чиқарилади. Бошқа оролларда гидропотенциалдан кам фойдаланилади. Явада гидротерминал стансия фаолият кўрсатади.

Ҳар йили 70 млн.т нефт қазиб чиқарилади, унинг ¾ қисми шелф зонаси ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатда нефт қазиб олишни давлат компанияси “Pertamina” назорат қилади. Катта қисми чет эл компаниялари ҳиссига тўғри келади, улар орасида энг етакчилари “Калтекс” (40%), Шелл. Нефтни қайта ишловчи  тармоқ – мамлакатнинг эски саноат тармоқларидан бири, бироқ кейинги 10 йилликларда бир қатор янги нефтни қайта ишловчи заводлар ва нефткимё комплекслари қурилди. Улардан энг йириги Гресик шаҳрида, Полимбангда, Панкаланбранданда, Думаяда (Суматра), Баликпапане (Калимaнтан).

Газ қазиб олиш бир йилда 90 млд м3 ни ташкил қилади, у Суматра, Шарқий Калимантан, Мадуреда тўпланган. Газнинг катта қисми сиқилиб, экспорт қилинади. Тошкўмирнинг йирик конлари – бир йилда 90 млн.т. – Суматрада, озгина қисми эса Калимантан ва Ириан-Джаяда қазиб чиқрилади.

Тоғ-кон ва металлургия саноати ҳам Индонезиянинг эски тармоқларидан бири. 32 минг тонна атрофида қўрғошин рудаси қазиб чиқаради. Бокситлар (1,3 млн.т) Куала-Танджунгда қайта ишланади.  Никел (80 минг тонна) ва мис Сулавесида ҳамда Ириан-Джаяда қазиб чиқарилади. Бир қатор рангли металл корхоналари истеъмолчиларга яқин Явада ишлайди.

Индонезияда қора металлургиянинг ривожланиши – машинасозлик ва темир йўл транспортида металлга талаб ортиши билан боғлиқ равишда ўсмоқда.

Машинасозлик – янги, лекин тез ўсаётган тармоқ. Телекоммуникация воситалари, автомобиллар, мотоцикллар, велосипедлар (Джакарта) ишлаб чиқилади. Кемасозлик порт шаҳарларда – кема ремонти, темир йўл машинасозлиги (Мадиун), авиация (Бандунг), ҳарбий саноат ривожланган.

Енгил саноат мамлакат ҳудудида бир текис тақсимланган. Явада тўқимачилик маркази бор.

Шоли – асосий озиқ-овқат экини. Асосий шоличилик Явада жойлашган.

Иккинчи озиқ-овқат ўсимлиги – маккажўхори. Техника экинлари билан ишланадиган ерларнинг ярмига яқини банд. Асосий ўсимлик – гевея йирик плантациялар ва деҳқончилик хўжаликларида етиштирилади. Асосий ареаллари Суматра ва Явада. Кичик Зонд ва Малукка ороллари кокос палмаси етиштиришга ихтисослашган, чой (250 минг т), кофе (400 минг т) етиштирилади.

Чорвачилик кичик Зонд оролларида ихтисослашган тармоқ. Буқалар ва буйволлар тортиш кучи сифатида етиштирилади. Ҳамма ерда уй паррандалари етиштирилади. Чўчқачилик билан мусулмон бўлмаган халқлар шуғулланади. Балиқчилик асосий тармоқ ҳисобланади.

Ҳам ташқи, ҳам ички алоқаларда денгиз транспорти асосий рол ўйнайди. 6 та йирик замонавий портлари бор. Ихтисослашган нефт порти – Думай.

453 та аэропорти бор. Ороллараро каботаж флоти архепелагни 180 порт билан боғлайди. Мамлакатда ҳаммаси бўлиб 700 атрофида порт бор. Темир йўлларнинг ¾ қисми Явада, қолганлари Суматрада.

Автомобил йўллари нотекис тақсимланган. Бали оролларида зич жойлашган, ундан кейин Явада автомобил йўлларининг умумий узунлиги 342.700 км. 158 минг км қаттиқ қопламли. Асосий магистраллари: Жакарта-Бого-Чикави, Жакарта-Бандунг (Ява).

tashgiv.uz сайти асосида тайёрланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан