Қўқонда ўқувчининг онаси ўқитувчининг елкасини синдирди

19.12.2017 | Ўзбекистон | 5415

Бу воқеа 15 декабр куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 7-мактабда содир бўлди. Ишончли манбаларимиз етказган хабарга кўра, бошланғич синфда ўқийдиган ўқувчининг онаси дарс вақтида келиб, қизини бошқа ўқувчилардан ажратиб қўйганлик важи билан жанжал кўтарган. Кўтарилган шовқин-сурон асносида она ўқитувчини туртиб юборган. Натижада ўқитувчи синф хонасининг бурчагига йиқилган.

Тез ёрдам автомобили ўқитувчини шифохонага етказиб борганда унинг елкаси сингани ва мияси чайқалгани аниқланган. Шифохона мазкур ҳолат бўйича ички ишларга хабар қилган.

Ҳозир ушбу иш бўйича суриштирув ишлари кетяпти. Ўқитувчи шошилинч тиббий марказда қолмоқда.