АҚШ КХДРни WannaCry вирусини тарқатганлигида расмий айблади

20.12.2017 | Жаҳон | 2416

Xавфсизлик масалалари бўйича АҚШ президентининг ёрдамчиси Том Боссерт (Tom Bossert) шу йилнинг май ойида шов-шувга сабаб бўлган WannaCry вирусини тарқалишида Шимолий Корея сабабчи эканлигига расмий баёнот берди. 

"Барча текширув ишлари атрофлича ўрганиб чиқилганидан сўнг, WannaCry вирусини тарқалишида  АҚШ расмий равишда жавобгарликни Шимолий Кореяга юкламоқда",— деб ёзмоқда Wall Street Journal газетаси.

Жаноб Боссертнинг сўзларига кўра, Британия махсус хизматлари ва Microsoft шундай ҳулосага келган. Бундан ташқари АҚШ президенти Доналд Трамп кибер ҳавфсизлик бўйича керакли чораларни кўрган ҳолда бутун дунё ҳамжамиятини Шимолий Кореяга қарши муносиб жавоб беришга ундамоқчи ва Пхенянга нисбатан янги санкцияларни қўлламоқчи. Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 12 майида бутун дунё компютерларига интернет тармоғи орқали WannaCry вируси ҳужум қилган эди.