Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Якка тартибдаги тадбиркорлар такси хизматларини кўрсатишлари мумкин
21.12.2017 10:54,  
10

2018 йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. ЎзА маълумотларига кўра, бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг чоршанба куни бўлиб ўтган 13-ялпи йиғилишида бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров хабар қилган.

Янги тартиб йўловчилар ўрни тўрттадан ошмайдиган автомобилларда йўловчиларни ташишга тааллуқли бўлади. Такси хизматини кўрсатиш учун фуқаролар лицензия олишлари шарт бўлади.

Айни пайтда тижорий асосда автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш ҳуқуқи фақатгина юридик шахсларга тақдим этилади.

Жамшид Қўчқоровнинг қайд этишича, мазкур таклиф Президент Шавкат Мирзиёевнинг солиқлар йиғилишини ошириш, қўшимча захираларни аниқлаш ва даромадларни легаллаштириш бўйича топшириғи асосида ишлаб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан