Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳайдовчилардан техник кўрик вақтида тиббий маълумотнома сўраш бекор қилинди
24.12.2017 14:22,  
28

Энди Ўзбекистонда транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида ҳайдовчиликка яроқлилик тиббий маълумотномасини тақдим қилиш керак бўлмайди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бу тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Илгари автомобиль эгалари техник кўрик вақтида айнан мана шу маълумотнома сабабли муаммоларга дуч келишарди. Уни олиш учун бир нечта тиббиёт муассаларида кунлаб навбатда туришга тўғри келарди.

Энди транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида унинг эгаси паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, газ баллонининг синовдан ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома (агар газ баллон ўрнатилган бўлса) ва кўрик учун йиғим тўлови тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномалари ва техник паспортлар янги намунадагиларига алмаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан