Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент аэропортида ўқ-дори олиб ўтишга уринган шахслар қўлга олинди
27.12.2017 12:54,  
4

Тошкент аэропортида Авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ҳаво йўллари орқали ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир уринишлар фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Тель-Авивга парвози олдидан хорижий шахс Ф.Бахромовага тегишли рюкзак кўздан кечирилганда, унинг 1 дона 5,45 мм. калибрдаги патронни олиб чиқишга урингани фош бўлди.

"Тошкент-Сеул" рейси бўйича парвозга отланган О.Алексей исмли шахс ҳам 1 дона 5,45 мм. ва 1 дона 9 мм.калибрдаги патронларни йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Суриштирувлар давомида у эгнидаги курткасининг чўнтагидан топилган патронларнинг қаердан келиб қолганлигини гўёки билмаслигини таъкидлади.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан, контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг мартида Тошкент аэропортида Исроил армиясида хизмат муддатини якунлаган аскар қўлга олинган — унинг юклари орасидан 13 дона патрон топилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан