Сурияда ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти уриб туширилди

27.12.2017 | Жаҳон | 2710

Жангарилар Суриянинг Ҳама шаҳри яқинида Сурия армиясига қарашли ҳарбий самолётни уриб туширдилар. Таъкидланишича, самолёт учувчиси ҳалок бўлган. 

Мамлакат мудофаа вазирлигига кўра, самолёт террорчилар ҳужумига дуч келди, учувчи ҳалок бўлди. Мухолифат вакили L-39 Albatros ўқув-жанговар самолёти уриб туширилганини билдирди.

Жангарилар учувчининг автомобилга юкланган жасади акс этган видеони тарқатгани билдирилмоқда. Улардан бирининг автоматида ИШИД логотипига ўхшаш белгини кўриш мумкин.

Декабрь бошида Сурияда ИШИД яксон этилгани эълон қилинганига қарамай, мамлакатда бошқа радикал гуруҳлар ҳаракат қилмоқда. Сурия президенти Башар Асад ҳукумат қўшинлари охирги жангари йўқ қилинмагунча курашни давом эттиришларини айтган.