Козловский: Lurk ва WannaCry ларни яратишда ФСБ ҳодимлари бош бўлган

27.12.2017 | Технологиялар | 2482

ФСБ буюртмасига асосан, АҚШнинг Демократик партияси компютерларини бузишда айбланиб, қўлга олинган машҳур екатеринбурглик кибер жиноятчи Константин Козловский зарар келтирувчи Lurk ва WannaCry дастурларни яратишда ФСБнинг қўли бор деб, баёнот берди. Унда айтилишча, ФСБ майори Дмитрий Докучаев зарар кўрган объектлар билан мустақил равишда иш олиб борган.  

Козловский айтиб ўтган майор 2016 йилнинг декабр ойида давлат хоини  айби билан қўлга олинган эди. ФСБ ҳомийлигида иш олиб борилган зарар кўрсатувчи дастурлар орасида  WannaCry ҳам кибер жиноятчи кўрсатиб ўтган.

"WannaCry ҳақидаги сюжетда, таниш бир жойи эътиборимни тортди, унинг ишлашида жудаям таниш "башарани" кўрдим", — дейди Козловский.   
Будан ташқари кибер жиноятчи зарар келтирувчи дастурларни ишлашини текширишда "Роснефт", "Газпром", ЛУКОЙЛ ва "Сбербанк" компютер тизимларидан фойданилганлигини таъкидлаган.