Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple, Google, Microsoft ва бошқалар бир сонияда қанча пул топади?
27.12.2017 20:56,  
30

Сир эмаски, замонавий дунёда IT-компаниялар энг сердаромад ташкилотлар қаторига киради. Кейинги йигирма йил ичида улар бутун дунёни электроникага «бириктириб», дастурий таъминотга «боғлаб», турли «булутли» сервисларга «осиб» қўйишга эришдилар.

Ўйлаб кўринг ахир – тўлақонли замонавий кишининг албатта смартфони ва мобил интернети, компьютер ёки ноутбуки, банк пластик картаси, «булутли» сервисларда аккаунти ва шу каби бошқа нарсалари бор. Буларнинг барчаси ўшаларнинг ишлаб чиқарувчилари ва эгаларига катта даромад келтиришда давом этаётир, деб ёзмоқда Terabayt нашри.

Visual нашри турли энг бой компанияларнинг бир сонияда топадиган даромадини ҳисоблаб кўришга қарор қилди. Натижа эса кутилганидан ҳам ҳайратланарли чиқди...

Мазкур рейтингга «нефть гигантлари»дан тортиб интернет-сервислар ва савдо тармоқларигача – барча йирик компаниялар киритилган. Хулласи калом, «пулни кўчадан супуриб олаётган» ташкилотларнинг энг сердаромадлари эълон қилинган.

Шундай қилиб, турли компанияларнинг бир сониядаги даромади қуйидагича :

  1. Apple – $1 444;
  2. JP Morgan Chase – $782;
  3. Berkshire Hathaway – $761;
  4. Wells Fargo – $693;
  5. Alphabet – $616;
  6. Bank of America – $566;
  7. Microsoft – $531;
  8. Johnson & Johnson – $523;
  9. Citigroup – $471;
  10. Altria Group– $450.

Кўриниб турибдики, Apple корпорацияси дунёдаги энг тез бойиб бораётган компания экан. Ҳатто шу рейтингда ўзидан кейинги ўринда келаётган JP Morgan Chase билан солиштирганда ҳам, купертинолик гигантнинг бир сониядаги даромади салкам икки баробарга ортиқ, ахир! Ҳар бир миллион долларини топиш учун «олмали корпорация»га 11-12 дақиқа кифоя...

Мазкур рўйхатдаги бешинчи ўринни эгаллаган Alphabet Inc. эса Google’га эгалик қилувчи холдинг ҳисобланади. Унинг даромад олиш тезлиги бир сонияда 616 долларни ташкил этади. Гарчи бу кўрсаткич Apple даромадининг ярмига ҳам етмаса-да, умуман олганда чаккимас, нима дедингиз?

Яна бир IT-гигант – Microsoft компаниясига келсак, унинг даромад олиш тезлиги «анчагина паст», яъни – сониясига «атиги» 531 доллар. Бу эса купертинолик корпорация кўрсаткичларининг деярли учдан бир қисми, ахир. Буни тушуниш ҳам қийин эмас – Apple ўз даромадларининг асосий қисмини афсонавий iPhone смартфонларини сотиш орқали олади. Microsoft эса асосан дастурий таъминот – Windows операцион тизими, Office офис дастурлари тўплами ҳамда OneDrive «булутли» сервиси ортидан фойда кўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан