Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев аноним изоҳларни бекор қилувчи қонунни имзолади
28.12.2017 13:55,  
2535

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ахборот ва коммуникациялар масалалари бўйича айрим қонунчилик актларига ўзгартиш киритиш бўйича қонунга имзо чекди, унга кўра, эндиликда ахборот ресурслари остида аноним тарзда изоҳ қолдириш ман этилади, деб хабар қилди РИА Новости.

Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, эндиликда интернет-фойдаланувчилар қозоқ ахборот ресурсларида аноним тарзда изоҳ қолдира олмайдилар.

Сайтлар эгалари электрон ҳукумат порталида идентификациялаш бўйича битим тузишга ёхуд СМС-идентификациялашдан ўтишга мажбур этилади.

Илгарироқ Қозоғистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазири Даурен Абаев ушбу нормалар тармоқда авж олиб кетган ҳақоратлар, билан боғлиқлигини, улар миллатлараро низоларни келтириб чиқараётганини қайд этган эди.

Қонунга киритилган ўзгартишлар изоҳ қолдираётган инсоннинг тахаллусдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини бекор қилмайди, аммо портал ушбу тахаллус остида ким рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан