Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Jizzakh Petroleum АЁҚШ тармоғи импорт бензин сотишни бошлайди
29.12.2017 14:52,  
60

Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси январда Ўзбекистонда автомобилларга импорт бўйича олиб келинган ёнилғиларни сотувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини очади.

«Ўзбекнефтгаз» компанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, янги тармоқда эркин тижорий нархларда Европа сифати ва талабларига жавоб берувчи Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 ҳамда дизель ёнилғисини сотади.

ҚК АЁҚШлар тармоғидан ташқари ёнилғиларни тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари ёки биржа савдолари орқали эркин тижорий нархларда сотади.

Эслатиб ўтамиз, апрель охирида Жиззах вилоятида қиймати 2,2 млрд долларлик нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бошланган эди. Қурилиш ишлари 2021 йилда якунланиши кўзда тутилган.

Заводни июнда «Ўзбекнефтгаз» (ҚКдаги улуши — 60 фоиз) ва Gas Project Development Central Asia (Gazprom International шўъба тузилмаси, 40%) иштирокида тузилган Jizzakh Petroleum бошқаради. «Газпромбанк» гуруҳи томонидан бошқариладиган Enter Engineering бош пудратчи ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан