Америка энг қудратли ракетасини январ ойида учиради

30.12.2017 | Технологиялар | 2684

SpaceX компанияси ўта оғир Falcon Heavy ракетасини парвозга шайламоқда. Falcon Heavy Флорида штатидаги Жон Кеннеди номли Фазовий марказ майдончасига қўйилган. 1967 йилнинг 9 ноябрида шу ердан Saturn 5 ракетаси Apollo ҳаво кемаси билан учирилган эди.

Ракета январ ойида учирилишидан олдин инженерлар унинг двигателларини оловли синовдан ўтказади.

Ҳозир Falcon Heavy ракетаси жаҳондаги энг кучли ракета ҳисобланади. Ракета қуйи таянч орбитага баҳоси 90 млн доллар турувчи 63,8 тонна юкни олиб чиқади.

Ўтган асрда бундай турдаги учта ракета тайёрланган. Уларнинг энг муваффақиятлиси Saturn 5 Американинг ойга оид дастурида ишлаган.