Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қибрайда болалар тагликлари ишлаб чиқариш заводи ёниб кетди (видео)
4.01.2018 19:17,  
30

Бугун тонг соат 6 да Қибрай тумани, Байтқўрғон поселкасида жойлашган болалар тагликлари ишлаб чиқариш заводида кучли ёнғин содир бўлди. Ушбу ҳодиса тасвирга олинган видеолавҳалар тез орада ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри. 

Тошкент вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига асосан, ушбу корхона «SOF GIGIENIK» компаниясига тегишли бўлиб Jonny Baby садо маркаси остида бир марталик болалар тагликлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлган. Ёнғин ҳақидаги хабар соат 06:27 да қабул қилинган. Ўн тўртта ўт ўчириш бригадалари 2-3 дақиқа ичида етиб келган.

Хабарда айтилишига кўра, ёнғин 700 кв.м майдонни чулғаб олган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида корхонанинг деворлари, томи, асбоб-ускуналари ёниб кетган. Бахтли тасодиф туфайли ишчилардан ҳеч ким жабрланмаган.

Айни дамда махсус ташкил қилинган гуруҳ ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан