Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазирлик, идора ва ташкилотлар формасини ноқонуний кийиб юрганлар жиддий жазоланади
5.01.2018 20:56,  
11

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 209-1 моддаси билан тўлдирилди. Модда вазирлик, идора ва ташкилотлар формасини ноқонуний кийиб юришга қарши чораларни белгилайди.

Моддага кўра, бундай ташкилотларнинг, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг формасини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар ноқонуний кийиб юриши ЭКИҲнинг 2–5 баробари миқдоридаги жарима, шунингдек, форманинг мусодара этилиши билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шу ва бошқа қатор ўзгартиришлар Президент томонидан имзоланган «Давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кафолатлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муносабати билан Ўзбекистон Республикасинингайрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ киритилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан