Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёшини кичрайтирган ўзбекистонлик футболчилар бир умрга футболдан четлатилди
6.01.2018 14:46,  
17

Ўзбекистон футбол федерацияси ёшини кичрайтириб ўсмирлар терма жамоасида тўп сурган 5 нафар футболчи бир умрга футболдан четлатилди, деб хабар қилмоқда, федерация расмий сайти.

Бугунги кунда ЎФФ республика футболида ноҳақликларни олдини олиш ва ғирромликларга барҳам бериш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширмоқда.

Хусусан, футболчиларнинг ёшини кичрайтириб кўрсатиш, ҳужжатларни қалбакилаштиришга қарши курашиш ва ҳо казолар. Ушбу иллатларнинг илдизига болта уриш мақсадида, мавжуд маълумотлар мунтазам равишда ўрганилиб, таҳлил қилиб борилмоқда.

Ўтказилган текшириг ва таҳлил натижасида бир қатор ноқонуний ҳолатлар аниқланган:

Абдумутал Абдуллаев — 2008 йил U-16 ва 2011 йил U-19 Осиё чемпионатларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашган. У ўз туғилган санасини 19 сентябрь 1992 йил сифатида кўрсатган, аслида эса бу футболчининг исми-шарифи туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўйича Нодир Тешабаев бўлиб, 1989 йил 4 октябрь куни туғилган. Айни пайтда бу футболчи ҳеч қайси жамоа таркибида тўп сурмаяпти;

Муҳаммаджон Абдуллаев – 2010 йил Тошкентда ўтган U-16 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тўп сурган.  У ўз туғилган йилини 1994 йил сифатида кўрсатган, аслида эса унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида таваллуд куни сифатида 23 ноябрь 1991 йил кўрсатилган. Муҳаммаджон Абдуллаев 2013 йили ўз исмини Расулжон Абдуллаевга ўзгартириб, Биринчи лигадаги “Хотира-79” жамоасида тўп суриб келган;

Улуғбек Давлятов – 2012 йил U-16 Осиё чемпионатида ҳамда 2013 йил БААда ўтган U-17 ЖЧда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашган. У ўз туғилган йилини 1996 йил сифатида кўрсатган. Аслида эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўйича унинг исми Нуриддин Ҳасановбўлиб, 1994 йил 20 июль куни таваллуд топган. Бу футболчи шу пайтга қадар “Сурхон” жамоасида тўп суриб келган;

Зокир Аҳмадалиев — 2012 йил U-16 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тўп сурган, ўз туғилган йилини 1996 йил сифатида кўрсатган. Аслида эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўйича бу футболчининг исми Дилшод Аҳмадалиев бўлиб, 1994 йил 2 ноябрь куни таваллуд топган. Бу футболчи “Бунёдкор” жамоасида тўп суриб келган;

Ҳасанов Бурҳон - “Бухоро” клуби ёшлар жамоаси футболчиси. 2000 йил туғилган деб кўрсатилган. Аслида эса 1998 йил таваллуд топган;

Юқорида номлари тилга олинган футболчилар Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов томонидан бир умрга футболдан четлатилди.

"Ўзбекистон футбол федерацияси доимий равишда футболдаги ғирромликлар, ёш кичрайтиришлар ва ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолатларга қарши кураш олиб боради. Ўзбек футболидаги ҳар бир футболчини шахсан ўзим текшираман. Агар қонунбузарликлар аниқланса, қатъий равишда жазоланади. Ғирром футбол бизга керакмас”, — деди Аҳмаджонов.

Шунинг ЎФФ раҳбари ўз ёшини кичрайтириб, чет элда тўп суриб юрган футболчилар ҳақида ҳам унда маълумотлар борлигини ва тез орада улар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар эълон қилинишини айтиб ўтди.

Шунингдек, футболчиларни чет давлатларга сотиш бўйича қоидабузарликка йўл қўйган, катта пул ишлаш мақсадида, футболчини ғирромликка қўл уришга мажбур қилган футбол агентлари ҳақида маълумотлар тўпланган ва уларга қарши тегишли чоралар кўрилиши эълон қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан