Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мамлакатимиздаги иқтисодиёт йўналишига ихтисослашган олий таълим муассасасалари билан биргаликда молия органларига ишга қабул қилиш учун фаол ёшлар ва талабалардан номзодлар захирасини яратиш борасида ишларни бошлаб юборган.
Ёшлар иттифоқи томонидан молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди. Бу ҳақда иттифоқ раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев Facebook'даги саҳифасида хабар қолдирди.
Шунингдек, вазирликнинг Етакчилар Кенгашига ҳам соҳада ишлашни мақсад қилган 90 нафардан ортиқ ёшнинг ҳужжатлари келиб тушган.