Ўз кўзингиз билан кўринг: Стратосферадан пастга қулаш (видео)

06.01.2018 | Блог | 3695

2013 йилда GoPro камерасини метеозондга улаб учириб юборишган эди. Зонд 30000 метр баландликка чиққанидан сўнг ёрилиб ерга қулаган. Лекин камерани топишни имкони бўлмаганди.Икки йил ўтиб, камера топилади.  

Дастлаб, тажрибани ташкиллаштирган Брайан Чен камерага уланган телефон ёрдамида уни топиш эди, аммо кейинчалик маълум бўлишича, камера уяли алоқа сигнали етиб бормайдиган жойга қулаган эди.

2015 йили тасодифан камера синиқларини турист аёл топиб олади ва AT&T компанияси офисига олиб келиб беради. У ерда шикастланмаган Брайан Ченга тегишли телефон SIM-картасини топиб олишади. Бунинг натижасида Чен икки йил ўтиб, тадқиқотларининг видеоси ва натижаларини олади. Ҳозирда барча хоҳловчи 30 км баладликдаги стратосферагача етиб, пастга қулаган видеони кўриши мумкин.