Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар Шимолий Корея раҳбарининг соғлиғида муаммолар борлигини аниқлашди
8.01.2018 20:12,  
10

Жанубий кореялик олимларнинг таъкидлашларича, Шимолий Корея етакчиси Ким Жонг Иннинг соғлиғи билан муаммолар мавжуд. Бу ҳақда “Тона ильбо” нашрига иқтибос келтирган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.  

Чхунчхон-Пукто провинцияси университети профессори Чо Дон Ука Шимолий Корея етакчисининг Янги йил мурожаатини таҳлил қилиб чиқиб, Ким Жонг Ин нутқидаги вибрация, шовқинлар ва бир қатор ундошларнинг талаффузидаги амплитуда унинг юраги ёки ўпкасидан кўра, буйракларида муаммолар бўлиши мумкинлигини даъво қилиш имконини беришини айтди.

Олим қўшимча қилишича, бундай таҳлил диагноз қўйиш учун асос бўлмайди, аммо унинг натижалари буйраклар функцияси бошқа органларга нисбатан заифроқ деган хулосага келиш имконини беради.

Эътиборлиси, Шимолий Корея раҳбарининг саломатлиги борасидаги бу хабар 9 январга белгиланган, Шимолий Корея ва Жанубий Корея вакилларининг учрашуви арафасида пайдо бўлди. Ким Жонг Ин миллатга янги йил мурожаатида Жануб билан муносабатларни яхшилашга тайёрлигини билдирганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан