10 январдан Тошкентда Jizzakh Petroleum МЧЖ қўшма корхонасининг 4 та авто ёқилғи қуйиш станцияларида импорт бензини сотуви йўлга қўйилади.
Хабарларга кўра, Аи-95 русумли бензин нархи 1 литр учун 8500 сўм, Аи-98 русумли бензиннинг нархи эса 1 литр учун 9000 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, ёнилғи қуйиш шохобчаларида 1 литри 8500 сўмни ташкил этадиган дизель ёқилғиси сотуви ҳам йўлга қўйилади.
Авто ёқилғи қуйиш станциялари Боғишамол, Аҳмад Дониш, Олмазор туманидаги Кичик ҳалқа йўлида ва Қушбеги кўчасида жойлашган.