Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги «Самарқанд-Панжакент» назорат-ўтказиш пункти фаолияти қайта тикланади

10.01.2018 | Ўзбекистон | 2585

Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида саккиз йил илгари ёпилган «Самарқанд-Панжакент» халқаро назорат-ўтказиш пункти (НЎП) иши тикланади, деб хабар беради Asia-Plus.

Хабарга кўра, бугунги кунда томонлар НЎПни очиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда, чегара ва божхона назорати иши йўлга қўйилмоқда, чегараолди инфратузилмаси фаол тайёрланмоқда.

Тожикистоннинг Зарафшон водийсидаги Саразми ва Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидаги Жартепани боғлаб турувчи халқаро ўтказиш пункти 2010 йилнинг 1 ноябрида ёпилган эди.

Айни вақтда Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида иккита халқаро НЎП куну тун ишлаб турибди