Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоий вилоятида ис газидан уч киши вафот этди
10.01.2018 02:31,  
24

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида уч киши ис газидан вафот этди. Воқеа ўтган йил 1 декабрь куни содир бўлган. «Хўжақўрғон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаронинг уйида олтинсойлик яқинлари меҳмон бўлади.

Таассуфки, меҳмондорчилик кутилмаган фожиа билан якун топади. Улар эҳтиётсизлик оқибатида ис газидан заҳарланади.  Натижада 3 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмади.

Воқеага йиллар давомида тозаланмаган мўри сабаб бўлган. Дудбуронга қушлар ин қурганлиги туфайли чала ёнишдан пайдо бўлган ис гази хоналарни тўлдирган. Газнинг чала ёниши боис ҳавога чиққан ёқимсиз ҳид уй ичига тарқалиб, фуқароларнинг заҳарланишига олиб келган.

Навоий вилоят ФВБ аҳолини дудбуронларни вақти-вақти билан тозалашга, носоз мўрилардан фойдаланмасликка чақирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан