Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун 2 мингдан ортиқ киши ҳужжат топширди

11.01.2018 | Ўзбекистон | 2461

Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмитанинг маълум қилишича, 10 январь ҳолатига кўра мусобақада иштирок этиш учун 2079 киши (1118 нафар эркаклар, 861 нафар аёллар) ҳужжат топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

"Мусобақада иштирок этиш учун 8 январь ҳолатига кўра 733 нафар юртдошларимиз ҳужжат топширишган, 9 январь ҳолатига кўра 1101 тани ташкил этган эди", дейилади хабарда.

Қуръон мусобақасида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча фуқаролари ҳифз ва тиловат йўналишлари бўйича қатнашишлари мумкин.

Фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб талаб-истакларни инобатга олган ҳолда иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати 13 январдан 15 январгача узайтирилгани маълум қилинди.