Даҳшатли автоҳалокат: ота ва бола воқеа жойида вафот этди

11.01.2018 | Жамият | 6274

Тошкент вилояти Тергов бошқармасининг хабар қилишича, 10 январь куни тахминан соат 03.00 да Нурафшон шаҳрида автоҳалокат натижасида икки фуқаро ҳаётдан кўз юмди.

Вилоятнинг Ўртачирчиқ тумани Бойтўппи маҳалласи Усмон-ота кўчасида яшовчи Шуҳрат Элмуродович Ҳафизов бошқариб келаётган “Нексия”русумидаги автомашина нурафшонлик Юсуф Қодирович Ҳамидов ва унинг мактабнинг 4-синфида ўқийдиган ўғлини уриб юборади.

ИИБ томонидан, автомашинада Нурафшон-Оққўрғон йўлининг 3–километрида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчининг маст ҳолда бўлгани ва юқори тезлик сабабли бошқарувни йўқотгани аниқланган.

Ушбу автоҳалокат натижаси олган тан жароҳатлари сабабли пиёдалар воқеа жойининг ўзида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.