Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook​ сиёсатини ўзгартиради. Марк Цукерберг одамлар тармоқда камроқ ўтиришини хоҳлаяпти
12.01.2018 14:33,  
6

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг сайт сиёсатида юз бериши кутилаётган ўзгаришлар ҳақида эълон қилди. Маълум бўлишича, ўзгаришлар одамлар ўртасида мулоқотни мустаҳкамлаш ва таниқлик фойдаланувчилар контентини камайтиришга қаратилган.

Цукербергнинг айтишича, у барча ўзгаришларни ижтимоий алоқалар фойдаси учун амалга оширмоқда. Эндиликда Фейсбук фойдаланувчиларига ўз дўстлари, оила аъзолари ва гуруҳлардан кўпроқ хабарга эга бўлиш имконияти тақдим этилади.

Шунингдек, компаниялар, брендлар ва ОАВлар томонидан қўйиладиган постлар сони эса қисқартирилади ва улар томонидан қўйиладиган постлар сони ҳам "одамлар орасида муҳим алоқаларни йўлга қўйишга ёрдам бериши" керак.

"Бу сингари ўзгаришларни киритар эканман, одамлар Facebookка камроқ вақт сарфлашларидан умид қиламан, шунингдек, сайтга кириш учун важлар сони ҳам камаяди. Аммо, менинг умидларим шундан иборатки, Facebookда ўтказаётган вақтингиз янада қимматли ва фойдали бўлади. Агар биз тўғри қарор қабул қилган бўлсак, ишончим комил, бу ҳамжамият учун ҳам самарали кечиб, истиқболда бизнесимизга фақат фойда келтиради", — деб хотима қилган Цукерберг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан