2017 йилда Ўзбекистонда нефт қазиб олиш сезиларли равишда камайди

12.01.2018 | Ўзбекистон | 2599

2017 йилда Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 6,3 фоизга, 806 минг тоннагача камайди. Табиий газ 0,5 фоизга 56,42 миллиард кубамертга кўпайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

"Тоғ-қон саноатида чақиқ тош қазиб олиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,1 фоизга, шағал — 22,2 фоизга, кўмир — 4,4  фоизга ҳамда табиий газ — 0,5 фоизга кўпайган. Шу ўринда нефт ишлаб чиқариш 6,3 фоизга камайганлигини кузатиш мумкин", — дейилган хабарда.

Республикадаги 3 та нефтни қайта ишлаш заводи бугунги кунда қувватни 10 миллион тоннани ташкил қилади. Уларнинг ишлаб чиқариш қуввати атиги 60 фоизни ташкил қилади. Уларни таъминлаш учун Ўзбекистони нефтни Россия ва Қозоғистондан олиб келишни режалаштирмоқда.

Ундан аввал Ўзбекистон Марказий банки қўшни Қозоғистонда янги нефт конларини ишга туширилиши 2018 йилда иқтисодий кўрсаткичларни усиш омиллардан бири бўлиши кераклигини маълум қилганди.