Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея президенти ғалабасининг сирини айтди
12.01.2018 17:31,  
242

КХДР "душманлар 10 ва 100 йилга санкция киритган тақдирда ҳам қийинчиликка дуч келмайди", деди Шимолий Корея президенти Ким Жонг Ин давлат фанлар академияси олимлари олдида чиқиш қилиш чоғида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Оғир синовлар шароитида Корея инқилобининг ғалабаси сирларидан бири шундаки, биз асосий эътиборни фан ва техникани ривожлантиришга қаратдик. Мустақил миллий иқтисодиёт, илмий-техник мутахассислар ва ақлли бошлар эвазига биз душманлар 10 ва 100 йилга санкция киритган тақдирда ҳам қийинчиликка дуч келмаймиз", — деган сўзларидан иқтибос келтиради Корея марказий телеграф агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрда Шимолий Корея водород каллакли ракетани синовдан ўтказганди. Япония ва Жанубий Корея ҳарбийлари ушбу ракетанинг қувватини 160 килотонна деб баҳолашганди. Бу 1945 йилда Япониянинг Хиросима шаҳрига ташланган бомбадан 10 баравар кучлироқ дегани.

Шу боис БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДРга нисбатан янги санкциялар жорий этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан