Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энергия самарадорлиги кўрсаткичлари учрашиб қолишганида (энергоҳазил)
14.01.2018 13:04,  
81

Бир куни иккита энергия самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) учрашиб қолишибди.

Улар тахминан мана шундай кўринишар эди.

Биринчи KPI: Ие, ўртоқ қалайсан? Нима бўлди, озиб кичкина бўлиб кетибсанку? Ишларинг яхши эмас, шекилли. Меники зўр. Энергияга умуман бефарқ бир одамникида яшаябман. Энергияни умуман самарасиз ишлатади. 10 та хонаси бор уйнинг 3 тасида яшаса ҳам бутун уйни 24-25 °C гача иситиб оладида, сўнгра ойналарни очиб ўтиради. Ишонасанми кеча яқинда исиб кетганидан кондиционерни ишлатди. Вой мазза қилдим. Электр энергия ҳисоблагичида ўчиб-ёниши керак бўлган чироқча ўчмай қолган. Ҳамма қурилмаларни бирваракайига ишлатишни яхши кўради. Тунда ҳам ўчирмайди. Сувни эса айтма, жўмракни ёпишга эринади, деб ўйлаб қоламан. Буни кўрган фарзандлари ундан ўтса-ўтадики, аммо паст келмайди. Айниқса фарзандлари автомобилини ювиш баҳонасида иссиқ сув жўмрагига шланг улаганида бу уйга келганимга шукр қилвораман. Қисқаси, ҳатто менинг хаёлимга келмайдиган энергия сарфларини қилишади. Сен ўзинг қаерда яшаябсан? 

Иккинчи KPI: Вой мазза экан-да сенга. Мен ТДТУда ўқийдиган талаба ижарада яшайдиган уйга келиб қолганман. Бошида у энергияни яхши ишлатар эди. Ҳаммаси сентябрда «Энергоаудит ва энергия мониторинг асослари» фанини ўқиши билан бошланди. Аввал бошида керак эмас вақтида электр токини ўчириб юрди, кейин коммунал тўловлар мониторингини олиб борди. Газ тежамкорлиги уйга гугурт сотиб олганидан кейин дарҳол сезилди. 

Икки ойлар ўтиб, @energoaudit каналини ўқишни бошлади-ю бошимга қора кунлар келди. Аввал ҳамма лампочкаларини энергия тежамкорига алмаштиришга эринмади, ишонасанми ўқишга кетишда қозонхонада газни энг камига тушириб уйдаги ҳароратни 18°С га тушириб кетади. Келганидан сўнг 21га кўтарадиган режимга ўтказиб қўяди. Дарс хонасига стол лампаси олиб келганида ахволимни кўрсанг эди. Чунки умидим туни билан дарс қилишида энергия сарфи кўп бўлади деб ўйлардим. Бу ҳам хомхаёл бўлиб чиқди. Бунга ўртоқларини ҳам ўргатди. ЎзМУда ўқийдиган битта бир бефарқроқ болага ишониб юрардим, уни ҳам ҳайдаб солди. 

Ишонасанми яқинда нима қилди. Бир инвертор сотиб олди. Уйга машинасининг аккумуляторини олиб кирадида, тунига тармоқдан умуман электр энергиясини олмаябди. LED лампали стол лампаси истеъмол қиладиган 3 Втлик қувватдан ҳам бебаҳра қолдим. Ювинишини кўрсанг эди, идишга сув олиб тишини ювади, соқолини олади. Бечора сув сарфлагичи айланишга ҳам улгурмаса керак. Энг ёмонини айтайми сенга, яқинда ўқишни битириб #SKB МЧЖга ишга кирар экан. Агар шунақа бўлса, кейинги сафар кўришмасак керак. Дуо қилиб қўярсан. Шунинг учун, сен хозирги холатингни қадрига етгин. Нима қилсанг ҳам уй эгаларини @energoaudit каналига яқин йўлатмаган. Хўпми?

Биринчи KPI: Вой бечора, майли мен борай бўлмаса. Яна оилавий бу каналга уланиб олишмасин, ишим пачава бўлади-я. 

Бахтиёр Ғозиев

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан