Эркин конвертация нақд пул тушумига қандай таъсир кўрсатди?

22.01.2018 | Таҳлил | 3315

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йилги нақд пул муомаласи бўйича шарҳни эълон қилди.

Унга кўра, 2017 йилнинг биринчи ярми давомида тижорат банклари кассаларидан нақд пул чиқимларининг умумий ҳажми банк кассаларига келиб тушган нақд пул миқдорига нисбатан сезиларли даражада кўпроқ бўлган.

Хусусан, январь–июнь ойлари давомида банк кассаларига 11,8 трлн. сўм нақд пул тушган бўлса, банк кассаларидан амалга оширилган чиқим 17,1 трлн. сўмни ташкил этган.

2017 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб хорижий валютани сотиш ва харид қилишнинг эркинлаштирилиши нақд пул муомаласига ижобий таъсир кўрсатди. Нақд пулларнинг банк тизими орқали айланиши кўпайиши ва банкдан ташқари муомаладаги нақд пул миқдорининг босқичма-босқич қисқариши кузатилди.

Ўтган йил июль–декабрь ойларида банк кассаларига 27,7 трлн. сўм нақд пул тушган бўлса, банк кассаларидан амалга оширилган чиқим 28,6 трлн. сўмни ташкил этгани келтирилган.