Миллий хавфсизлик хизматини парламент назорат қилади

23.01.2018 | Ўзбекистон | 5166

Ўзбекистон президенти "2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди.

Унда Ўзбекистонда «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили» Давлат дастурида назарда тутилган.

Қонунга кўра Миллий хавфсизлик соҳасида парламент назорати механизмлари белгиланади.

Ўзбекистонда шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи «​Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»​ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилиши кутилмоқда.