Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўрғонтепа шаҳрининг номи Бохтарга алмаштирилди
24.01.2018 11:54,  
41

Тожикистон Президенти Имомали Рахмон 20 январ куни республиканинг бир неча шаҳар ва туманларини қайта номлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди, деб news.tj сайти хабар бермоқда.

Шаҳарни қайта номлаш Хатлон мэрия маъмурияти маркази томонидан 2017 йилнинг ёзида таклиф қилинган эди.

Қўрғонтепа — Тожикистоннинг  жануби-ғарбида жойлашган Хатлон вилоятининг маъмурий маркази. Душанбенинг жанубида унда 100 км узоқликда жойлашган. Тарихий маълумотларга кўра, Қўрғонтепа воҳаси Кушон подшолиги даврида пайдо бўлган, яна бошқа маълумотда эса эрамизнинг  VII асрида деб айтилган.

Воҳа Чингизхон бостириб келганидан сўнг, мўғуллар томонидан вайрон қилинган. Кейинчалик шаҳар Чиғатой улусига тегишли бўлган, XVI асрга келиб Шайбонийлар сулоласи даврида гуллаб яшнаган. Кузатувчиларнинг фикрича, Тожикистонда туркий тилдаги географик номлар тожик тилига ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан