Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мобиль алоқа абонентлари сони 23 миллионга яқинлашди
26.01.2018 20:30,  
13

2017 йилда мобиль алоқа абонентлари сони 1,4 миллионга ошиб, 22,8 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сайтидаги статистик маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Республика бўйича базавий станциялар 2018 йил январида 22,2 минг донани ташкил этиб, 2017 йилнинг худди шу ойига нисбатан қарийб 4000 тага кўпайган.

Интернет фойдаланувчилари сони 2017 йилда қарийб учдан бир қисмга кўпайиб, 20 миллионлик кўрсаткичга етди.

Интернетга уланиш тезлиги 2017 йил бошига нисбатан кескин ошиб, 65,7 минг Мбит/с дан 104 минг Мбит/с га етди.

Провайдерлар учун ташқи интернет каналига уланиш нархлари қарийб 2,5 баробарга пасайтирилиб, ўтган йил бошидаги 76,6 доллардан 30,2 долларга туширилди.

2017 йилда оптик толали алоқа линиялари 2000 км дан зиёдроққа узайтирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан