АҚШ санкциялар рўйхатини яна кенгайтирди

27.01.2018 | Жаҳон | 3168

АҚШ Молия вазирлиги Россия билан боғлиқ санкциялар рўйхатини кенгайтирганини хабар қилди. Хусусан, фаолиятига турли чекловлар киритилган кишилар рўйхатига Россия дастагидаги Донецк ва Луганск халқ республикаларининг 10 та вазирлари исмлари ҳамда Севастополь шаҳри мэри Дмитрий Овсянников ҳам киритилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Ушбу санкциялар Украина ҳудудининг ягоналиги бузилишга сабабчи бўлган шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган ҳаракатларнинг бир қисмидир”, — дейилган муассаса хабарида.

Янги санкциялар рўйхатига ДНР Ахборот вазири Игорь Антипов, саност ва савдо вазири Алексей Грановский, молия вазири Екатерина Матющенко, ТИВ раҳбари Наталья Никонорова, давлат хавфсизлиги вазири Владимир Павленко, адлия вазири Елена Радомская, солиқ вазири Александр Тимофеев, иқтисодий ривожланиш вазири в.б. Елена Костенко, Луганск Халқ республикаси меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири Светлана Малахова, энергетика вазири Павел Мальгинлар киритилди.

АҚШ Молия вазирлиги хабарига кўра, юқорида исми келтирилган фуқаролар Украина давлат ҳудуди ягоналигининг бузилиши, мамлакат суверенитетига хавф солиш ва бошқа ишларда айбланмоқда.