Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дониёр Тошмуҳамедов Тошкентдаги масжид имом ноиби бўлди
28.01.2018 15:22,  
1004

90-йилларнинг машҳур қўшиқчиси, “Жонон бўламан деб...”, “Ферузабону” қўшиқлари билан машҳур бўлган хонанда Дониёр Тошмуҳамедов (Дониёр Файз) Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги Абдулҳамид ҳожи жоме масжидига имом ноиби этиб тайинланди. Sof.uz сайти масжид билан боғланганда бу хабар тасдиғини топди.

Масжид Учтепа туманининг Муаллим кўчасида жойлашган.

Vakillik.uz сайтида ёзилишича, масжид 1998 йилда Истироҳат маҳалласи фаоллари, жумладан, Абдулҳамид ҳожи ташаббуси билан барпо этилган. 2013 йилда қайта таъмирланган.

Дониёр Тошмуҳамедов 1969 йил 23 февраль куни шифокор оиласида туғилган. Илк альбоми 1989, охиргиси 2001 йилда чиққан ва шундан сўнг қўшиқчиликдан узоқлашган эди.

Дониёр қори телеграмда ўз каналини юритади. Каналнинг 3 мингдан зиёд аъзолари бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан