Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўзгарди

31.01.2018 | Ўзбекистон | 3957

Ихтиёр Абдуллаевнинг МХХ раиси лавозимига тайинланганидан сўнг, унинг ўрнига Отабек Муродов Бош прокурор бўлди.

Отабек Муродов Прокуратура ва Адлия органларида фаолият олиб борган. Отабек Муродов 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ўта муҳим ишлар бўйича жиноятларни тергов қилиш бошқармасида терговчи лавозимида фаолият олиб борган.

Айнан 2002 йилнинг 28 август куни Отабек Муродов  «Жасорат» медали билан тақдирланган. Отабек Муродов 2013 йилда Адлия вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, О. Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

2017 йилнинг 1 март куни Отабек Муродов ҳозирда Бош Прокуратура томонидан терговга жалб қилингани айтилаётган собиқ Ички ишлар вазири, собиқ давлат маслаҳатчиси бўлган А. Аҳмедбаев ўрнига Ҳуқуқ тартибот ва назорат қилувчи органлар фаолияти бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.