Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Февралнинг биринчи куни республиканинг баъзи ҳудудларида қор ёғади
31.01.2018 18:59,  
3

"Ўзгидромет" марказидан маълум қилинишича, 1 февраль куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир, қор ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечаси 3-5о совуқ, кундузи 5-7о илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. Ҳарорат кечаси 5-10о совуқ, кундузи 0-5о илиқ, Устюртда кечаси 10-15о совуқ, кундузи 5-10осовуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2-7о совуқ, кундузи 2-7о илиқ; чўл ҳудудларда кечаси 7-12о совуқ, кундузи 3о совуқ 2о илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечаси 1-6о совуқ, кундузи 5-10о илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6о совуқ, кундузи 5-10о илиқ бўлади.

Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6о совуқ, кундузи 2-7о илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 4-9о совуқ, кундузи 2о совуқ 3о илиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан