Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия, Исроил, Индонезия ва яна тўрт мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлди
3.02.2018 19:18,  
16

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ривожи учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чоралар кўриш ҳақидаги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сони 9 тадан 16 тагача кўпайди.

Ҳозирга қадар фақат Қирғизистон (60 кунгача), Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украина фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин эди.

Президент фармони билан, 2018 йилдан 10 февралдан бошлаб Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари ҳам Ўзбекистон ҳудудига 30 кунгача визасиз киришлари мумкин бўлди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари экипажлари аъзоларидан ҳам энди виза талаб қилинмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан