Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга кириш визасини соддалаштирилган тартибда оладиган давлатлар сони 51 тагача кўпайтирилди
3.02.2018 19:21,  
11

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ривожи учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чоралар кўриш ҳақидаги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун сайёҳлик визаларини соддалаштирилган тартибда олиши мумкин бўлган давлатлар сони кескин кўпайтирилди.

Бунгача фақат Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Франция, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Таиланд, Туркия, Япония, Швейцария, Чехия ва Польша фуқаролари учун виза расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмоқда эди.

Президентнинг 2 февралдаги фармонига мувофиқ, 2018 йил 10 февралдан рўйхатга яна 39 мамлакат, жумладан,

  • Австралия
  • Албания
  • Андорра
  • Болгария
  • Босния ва Герцеговина
  • Ватикан
  • Венгрия
  • Греция
  • Дания
  • Ҳиндистон
  • Ирландия
  • Исландия
  • Кувайт
  • Канада
  • Литва
  • Хитой (Гонконг ҳам)
  • Лихтенштейн
  • Люксембург
  • Македония
  • Мальта
  • Монако
  • Нидерландия
  • Янги Зеландия
  • Норвегия
  • Бирлашган Араб Амирликлари
  • Уммон
  • Португалия
  • Руминия
  • Сан-Марино
  • Саудия Арабистони
  • Сербия
  • Словакия

фуқаролари ҳам қўшилди. Шундай қилиб, 10 февралдан Туркия, Малайзия ва Япония фуқароларининг Ўзбекистонга кириши учун визасиз тартиб жорий этилаётгани ҳисобга олинса, виза тартибининг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган мамлакатлар сони 15 тадан 51 тага кўпайди.

Ушбу давлатлар туристларига 30 кунгача бўлган муддатга ва ишбилармонларига 1 йилгача бўлган муддатга кўп марталик виза берилади. Бунда улардан туристик ваучер ёки Ўзбекистондаги таклиф қилувчи юридик ва жисмоний шахснинг таклифнома билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиши талаб этилмайди. Виза 2 иш куни ичида расмийлаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан