Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нидерландия Туркиядан ўз элчисини расман чақириб олди
5.02.2018 18:15,  
6

Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги расмий Анқара 2017 йилнинг март ойидан буён мамлакатга киришга рухсат бермай келаётган элчисини расман чақириб олди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг март ойида Туркия ва Нидерландия ўртасида сиёсий тусга эга можаро юз берди. Аввалига Нидерландия Туркия ТИВ раҳбарини "кутилмаган меҳмон" деб эълон қилган бўлса, бунга жавобан турклар томонидан Анқарадаги Нидерландия элчихонаси "тухумбўрон" қилинган эди.

Нидерландия ТИВ раҳбари Халба Зейлстранинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда Туркия билан музокаралар муносабатлар нормаллашувига умид бағишлагандек бўлса-да, аммо мамлакатлар келишувга бора олмаган.

"Ҳукумат, 2017 йилнинг март ойидан буён мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилган элчисини Анқарадан расман чақириб олишга қарор қилди", — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан