Юқумли касаллиги бор аёллар фоҳишалик билан шуғуллангани фош қилинди

06.02.2018 | Жамият | 3932

Фоҳишахона ташкил этган Олма-ота фуқароси устидан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. 48 яшар олма-оталик шаҳарга вақтинча яшаш учун келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга ундаган.

Тергов жараёнида, эркак уларни ўзи билан олиб келиб, квартирани ижарага олгани, у ерда фоҳишахона ташкил қилгани ва кўрсатилган шаҳвоний хизматлар эвазига олинган пулларнинг каттагина қисмини ўзлаштириб келгани аниқланган.

Шунингдек, қизлардан бири сил касаллиги билан оғригани, иккинчиси эса 2016 йилдан буён "сифилис" ташхиси билан ҳисобда туриши аниқланган.

Фуқаро А.Е суд томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 194 моддаси (тамагирлик қилиш) бўйича айбдор деб топилган. У олти йилга озодликдан маҳрум қилинган. Эркак ўз айбини тан олмаган ва ҳукм устидан шикоят қилишини билдирган.